Интернет орқали таҳририятимизга юборилган мурожаатда 6 май куни Тошкент давлат циркига борган томошабин Варшавадан келтирилган филлар қутуриб,
Бу ҳолатни видеога олиб, бизга жўнатган кузатувчимиз эса филлар тинчланганда кейингина видеога олиш хаёлига келганини айтади. Унинг маълум қилишича, томоша вақтида филлар бирдан қутуриб қолган. Цирк ходимлари эса зудлик билан уларни тинлантиришга ва аренадан олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилишган. Бу ҳолат ҳам видеода ўз ифодасини топган. Томошабинлар эса бақир-чақир қилиб томоша залини тарк этган.
Маълумот учун, Варшава цирки томошалари Тошкент давлат циркида 5 июнга қадар давом этади.Фаррух Давлатов, Тошкент давлат цирки манеж инспектори:
— 6 май куни намойиш этилган цирк томошаларида ҳақиқатан ҳам Варшавадан келтирилган иккита фил бирдан қўрқиб кетиб, безовталанди. Филлар билан боғлиқ томоша ўз ниҳоясига етгач, филларни аренадан олиб чиқиб кетилаётганда улар орқа қисми билан йўлакдаги ўт ўчиргичга тегиб кетади. Натижада ўт ўчиргичдан тутун чиқди ва бундан қўрқиб кетган филлар ортига қайтиб, безовталана бошлади.
Одамлар бундан ваҳимага тушмасин деб ўриндиқларидан туриб, тепага чиқишларини илтимос қилдик. Фил ҳеч кимга зарар етказгани йўқ. Назоратчилар филга банан бериб, уни тинчлантиришди ва томоша залидан олиб чиқиб кетишди. Томоша эса яна давом этди.
Тошкент давлат циркида бундай ҳолат биринчи бор рўй беряпти. Ишонтириб айтаманки, филлар қутурмаган эди. Агар бу филлар қутурган бўлганда, мамлакатимизга умуман киритилмасди. Тошкент давлат циркида ҳар қандай томоша олдидан томошага олиб чиқиладиган жонзотларнинг хафсизлик чоралари кўрилади.