Портлаш туфайли кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди.
Маълумотларга кўра, портлаш кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида содир бўлган. Бу уйда эса қора танли фуқарлар яшаб келишган. Портлаш натижасида уйнинг бир қисми қулаган. Ҳозирги вақтга келиб, кўп қаватли уйда яшовчи аксарият фуқаролар эвакуация қилинган. Шаҳар ёнғин ҳавфсизлиги хизмати ходимлари портлаш содир бўлган хонадоннинг ёни, тепаси, атрофида жойлашган жами 5 та хонадондаги фуқароларни шошилинч равишда ўз уйларидан кўчириб туриш борасидаги қарорни қабул қилган.