2015 йили ҳам шундай айблов билан ўнлаб фуқаролар қўлга олинганди.
Фуқаро Азизжон Раҳматов кеча, 11 май куни қўлга олинган. Тергов жараёнида у хавфли жиноий гуруҳ аъзоси экани, Яқин Шарқдаги экстремистик гуруҳларга қўшилишни истаган одамларга ёрдам бериб келгани аниқланган. Қолаверса, у Сурияга бориб, жангариларга қўшилиш истагида бўлган одамларни молиявий жиҳатдан таъминлаб келган.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ўтган 2015 йилда Ўзбекистонда экстремистик гуруҳларга аъзо деб гумон қилинган ўнлаб фуқаролар қўлга олинганди. Мутахассисларнинг айтишларича, Яқин Шарқда фаолият олиб бораётган террорчилар таркибида Ўрта Осиёлик – 500 нафар ўзбек, 360 нафар туркман, 190 нафар тожик ва 100 нафар қирғиз миллатига мансуб фуқаролар бор.