Автомобиль ҳайдовчиси интернетга доимий равишда уланган бўлиши шарт эмас, илова оффлайн-режимда ҳам ишлайди.
X-point мобил иловаси ҳозирча фақат Тошкентда ишлайди, бироқ ўз ичига бир неча функцияларни жамлаган. Унинг ёрдамида нафақат йўл камералари ва уларнинг турини аниқлаш, балки яқин масофадаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда вулканизация нуқталарини топиш ҳам мумкин.
Шунингдек, X-point автомобиль тезлигини ҳам аниқлаши мумкин, лекин илова маълумотида айтилишича, “Ғилдирак диаметри – беқарор параметр бўлиб, шунинг учун авто спидометридаги тезлик соатига 110 километр тезликда 5-10 километр соатга, соатига 200 километр тезликда эса 10 фоизга пасайиши мумкин”. Бироқ соатига 60 километр тезликда хатолик деярли йўқ.
Автомобиль ҳайдовчиси интернетга доимий равишда уланган бўлиши шарт эмас, илова оффлайн-режимда ҳам ишлайди. Бироқ камералар базаси доимий тарзда янгиланиши керак. Илова маҳаллий STC компанияси томонидан яратилган ва ҳозирга қадар минг марта юклаб олинди.