...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент-Андижон йўналишидаги поезд қатнови вақти қисқарди


12:35, 29.10.2016 Жамият
 6 482

Ушбу йўналишдаги поездлар қатнови вақти аввал деярли 6 соатни ташкил этарди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти жорий йил 1 ноябрдан Тошкент-Андижон йўналишидаги поезд қатнови жадвалига ўзгартириш киритди. Жадвалдаги ўзгариш ҳақидаги эълон “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти расмий сайтида чоп этилган.
 
60/59-сонли Тошкент-Андижон поезди Тошкентдан 08:05 да жўнаб, Андижонга 13:35 да етиб боради. Ушбу поезд Андижондан 15:50 да жўнаб, Тошкентга 21:20 да етиб келади.
 
62/61-сонли Тошкент-Андижон поезди Тошкентдан 17:20 да жўнаб, Андижонга 22:50 да етиб боради. Андижондан 06:20 да йўлга чиқадиган поезд Тошкентга 12:04 да етиб келади.
 
Авваллари бу йўналишдаги поездлар қатнови вақти қарийб 6 соатни ташкил этарди, эндиликда қатнов вақти деярли 30 дақиқага қисқарди.
 
Андижон-Тошкент-Бухоро йўналишидаги 392-сонли рейсда поезд Андижондан 14:20 да жўнайди, Тошкентга 20:44 да етиб келади.
 
Андижон-Тошкент йўналишидаги 91/92-сонли поезд Андижондан 22:15 да жўнаб, Тошкентга 05:16 да етиб келади. Поезд Тошкентдан 06:40 да жўнаб, Андижонга 12:55 да етиб боради.
 
Шаҳарлараро поездлар қатнови жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилди:
 
6308-сонли Тўқумачи-Ангрен йўналишидаги поезд: Тўқумачидан 18:00 да жўнайди ва Ангренга 21:56 да етиб боради.
 
6309-сонли Ангрен-Тўқумачи йўналишидаги поезд: Ангрендан 06:03 да жўнайди ва Тўқумачига 09:48 да етиб келади.
 
6309-сонли Андижон-Қўқон йўналишидаги поезд: Андижондан 04:30 да жўнайди ва Қўқонга 07:39 да етиб келади.
 
6310-сонли Қўқон-Андижон йўналишидаги поезд: Қўқондан 14:20 да жўнайди ва Андижонга 17:58 да етиб келади.
 
Шунингдек, 7-10,14-17,21- 24 ноябрь кунлари Тошкент-Қарши йўналишидаги 760/759-сонли “Афросиёб” поезд ўрнига 2/1-сонли тез юрар поезд ҳаракатланиши давом этади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент-Андижон Темир йўл Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар