...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент 3 кун ёмғир остида қолади


09:33, 16.11.2016 Жамият
 6 469

Мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин равишда ўзгариши кутилмоқда.

Шу кунларда юртимиз бўйлаб гўё баҳор нафаси уфуриб турганди. Куни кеча гидрометеорология хизмат маркази, 16 ноябрдан об-ҳаво шароити кескин равишда ўзгариши ҳақида маълум қилди.
 
Бугун пойтахтимиз Тошкентда ҳаво бироз ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол секунлига 12-17 метр тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 12-14 даража, кечаси 6-8 даража илиқ бўлади.
 
17 ноябрь – кундузи: +10+12 кечаси: +4+6
 
18 ноябрь – кундузи: +13+15 кечаси: +4+6
 
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат айни вақтда 3-8 даража илиқ. Кечаси ҳарорат 3 даражагача совиб кетиши кутилмоқда. 17-18 ноябрь кунлари ҳам ёғингарчилик давом этади. Ҳарорат кечаси 5 даража совуқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам яқин 3 кун ёмғир ёғади. Бугун, 16 нлябрь куни ҳарорат 10-15 даража, кечаси 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 17-18 ноябрь кунлари ҳарорат кундузи 12-17 даража, кечаси 3-8 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Олдиндаги 3 кун учун ҳам ҳарорат бир хилда: кундузи 10-15 даража, кечаси 3-8 даража илиқ.
 
Қашқадарё вилоятида бугун ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 13-18 даража, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади. 17-18 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
 
Сурхондарё вилоятида айни дам қуёш порламоқда. Ҳарорат +13+18. 17-18 ноябрь кунлари ҳам ёғингарчилик кутилмайди.
 
Фарғона водийсида ёмғир 17-18 ноябрь кунлари ҳам давом этади. Бугун ҳарорат кундузи 10-15 даража, кечаси 3-8 даража илиқ. 17-18 ноябрь: кундузи: +7+12 кечаси: +3+8.
Дурдона Расулова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар