...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия президенти Ўзбекистонга келади


09:21, 16.11.2016 Олам
 3 931

Ражаб Тойиб Эрдўған 16-17 ноябрь кунлари Покистонга ва 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф уюштиради.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шу йил 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг расмий сайтида хабар берилган.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган Самарқанд шаҳрини ҳам зиёрат қилишни режалаштирган.
 
Туркия раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказиши белгиланган. Муҳокамалар давомида мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
 
Туркия Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигини расман тан олган илк давлат ҳисобланади.
 
Маълумот учун, икки давлат ўртасидаги сиёсий муносабатлар 1991 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Туркияга ташрифидан сўнг олий даражага чиққан эди. Ўзбекистон Туркия Республикаси билан 1992 йил 4 мартда ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатган. Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонаси ўз фаолиятини 1993 йилда бошлаган.
Дурдона Расулова

Теглар:Туркия Ўзбекистон Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!