...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент–Нукус рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди


15:06, 04.10.2017 Жамият
 2 333

Самолёт бортидаги 46 нафар йўловчи бўлган.

Тошкент–Нукус йўналишида учаётган Ил-114 самолёти техник сабабларга кўра аэропортга қайтарилди.
 
Бугун, 4 октябрь “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпаниясига қарашли HY–011 рейси билан Тошкент–Нукус йўналишида учган самолёт техник сабаблага кўра парвоздан қайтарилди.
 
Тошкент аэропортига қайта қўниш ҳақидаги қарорни Ил-114-100 самолётининг экипажи мустақил равишда, хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда самолёт бортидаги 46 нафар йўловчилар бошқа рейс билан Нукусга учиб кетгани ва йўловчилар ўз манзилларига етиб боргани айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар