...
МЕНЮ
ONLINE TV

Томоша бошланди! Разведкачининг заҳарланиши АҚШ, Англия ва Россия ўртасидаги можарони келтириб чиқармоқда


16:38, 13.03.2018 Олам
 8 262

Разведкачи ва унинг қизи таомдан заҳарлангани қайд этилди.

Жорий йилнинг 5 март куни Россия Разведка бош бошқармасининг собиқ полковниги, 66 ёшли Сергей Скрипаль ва унинг қизи, 33 ёшли Юлий Буюк Британия жанубидаги Солсбери шаҳарчасида беҳуш ҳолатда топилган эди.
 
Маълумотлар уларнинг Россияда ишлаб чиқарилган “Новичок” номли заҳарли дори воситасида ҳушини йўқотганини тасдиқлади.
 
Буюк Британия эса бу ишда “Россиянинг қўли” борлигини таъкидлаб келмоқда.
 
Ўз навбатида, Британия Бош вазири Тереза Мэй Россияни собиқ Разведка бош бошқармаси полковниги Сергей Скрипални заҳарлашда айблаб, унга ультиматум эълон қилди.

“Собиқ россиялик разведкачи ва Разведка бош бошқармаси полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши ортида Россия турганлиги эҳтимолга анча яқин” — Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида худди шундай баёнот қилди.

Мажлисда разведкачининг заҳарланиши билан боғлиқ ўтказилаётган суриштирув ишларининг сўнгги маълумотлари эълон қилинган.
 
Мэй шунингдек, Скрипаль Россияда ишлаб чиқарилган “Новичок” оиласига мансуб асаб тизимини ишдан чиқарувчи модда билан заҳарланганини қўшимча қилган.



Британия Бош вазири Россияга сешанба куни кечгача вақт берган. Бу вақт ичида Россия томон бу ҳодиса борасида тўлиқ тушунтириш бериши керак, акс ҳолда Мэй Россияга қарши аввалгидан кўра “анча жиддий чоралар”ни қўллашни ваъда қилган.
 
Чоршанба куни Британия “Скрипаль иши” бўйича Миллий хавфсизлик кенгашини ўтказмоқчи. Шундан сўнг Мэй парламентда Россияга қарши қўлланилиши режалаштирилаётган чоралар ҳақида маълум қилади.
 
Айни вақтда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам Россияни собиқ разведка бош бошқармаси полковники Сергей Скрипаль ҳаётига тажовуз қилганликда айбламоқда.

Скрипальнинг заҳарланиши “аниқ Россиядан келмоқда”, — деб баёнот қилган Тиллерсон. Шу билан бирга Давлат котиби тегишли далилларни тақдим этмаган.
 
“Суверен давлат ҳудудида ўз фуқаросига тажовуз қилиш, унинг ҳаётига суъиқасд қилишга уриниш ҳолатини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Россия аниқ бўлган мана шу каби ҳаракатларини кўз-кўз қилаётганидан биз дарғазабмиз.
 
Украинадан тортиб, Суриягача, эндиликда эса Буюк Британиягача Россия ўзининг масъулиятсиз кучлилигини намоён қилмоқда, у жаҳонга нотинчлик олиб келмоқда, ўзга мамлакатлар суверенитетига ва ўз фуқаролари ҳаётига очиқчасига беписандлик билан ҳаракатда бўлмоқда”, — деб баёнот қилган Тиллерсон.
 
Тиллерсон, шунингдек, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Россиянинг алоқаси борлиги тўғрисидаги баёноти АҚШ билан мувофиқлаштириб олингани ҳақида билдириб ўтди.
 
“Қўшма Штатлар бугунги баёнотдан аввал Бирлашган Қиролликдаги иттифоқдошларимиз билан алоқада бўлишган эди. Шу жумладан, АҚШ Давлат котиби ва (Буюк Британия) Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ўртасида телефон мулоқоти бўлди.
 
Биз Буюк Британия ўтказган тергов ишларига ва у бераётган баҳоларга тўлиқ ишонамиз. Ўтган ҳафтада Солсберида рўй берган асаб толаларини фалаж қилувчи газ ёрдамида уюштирилган ҳужумда Россия жавобгар деб ҳисоблаймиз”, — деган Тиллерсон.
 
“Биз жиноятни амалга оширганлар ҳам, ва ушбу жиноятни амалга оширишга буюртма берганлар ҳам жавобгар деган фикрга тўлиқ қўшиламиз. Жиноятни амалга оширган ва унга буюртма берганлар тегишли жиддий оқибатларга дуч келишлари лозим. Биз Бирлашган Қиролликдаги иттифоқдошларимиз билан бу борада ҳамфикрмиз ва ўз муносабатимизни мувофиқлаштиришда давом этамиз”, — деб хотима қилган АҚШ Давлат котиби.
 
Айни вақтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тереза Мэйнинг Скрипаль бўйича қилган баёнотини “Британия парламентидаги цирк шоуси” деб атаб, бу провокацияга асосланган навбатдаги ахборот-сиёсий кампаниядан бошқа ҳеч нарса эмаслигини қўшимча қилди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Лондон бу иш бўйича шу вақтгача ҳеч бир далил ёки расмий мурожаат юбормаганини маълум қилиб келмоқда.
 
Кеча, 13 март куни эса Россия президенти Владимир Путин британияликларга Скрипалнинг заҳарланиши ҳодисасини Россия билан муҳокама қилишдан олдин аввал ҳаммасини ўзларида тўлиқ аниқлаштириб олишни маслаҳат берган эди.
 
Маълумот ўрнида, Сергей Скрипаль 1951 йилда Украинанинг Киев шаҳрида туғилган. 1972 йилда Калининграддаги ҳарбий-муҳандислик теҳникумини битириб, ССР Ҳарбий-разведкаси сафига кирган. 1999 йилгача Россия Ҳарбий разведкаси ва Қуролли кучлари полковниги бўлган. 2001 йилгача эса Россия Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган.
 
Россия ҳукумати 2004 йилда уни Британия разведкаси билан ҳамкорликда ва сотқинликда айблаб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилган.
 
Қамоқдан чиққач у Британиянинг Солсбери шаҳрига келиб, оиласи билан яшай бошлаган. Чунки Россия ва АҚШ 2010 йилда ўзаро разведкачилар алмашишганидан сўнг россиялик собиқ разведкачиси Сергей Скрипалга Британиядан бошпана берилган эди. Шу боис Британия разведкаси ундан керакли ўринларда фойдаланиб турган.
Икром Раҳмон

Теглар:Скрипаль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!