28 октябрь куни АҚШ Давлат Котибининг Сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Ташриф доирасида Томас Шэннон Самарқандга сафар қилди ва у ерда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, унинг қабрига гул қўйди.
Шунингдек, Томас Шэннон Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан бирга Самарқанднинг диққатга сазовор тарихий обидаларини кўздан кечирди.
Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг Facebook’даги расмий саҳифасида Томас Шэнноннинг Самарқандга қилган сафари акс эттирилган фотосуратлар эълон қилинди.