...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўлқинжон Дадабоев Гулистон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди


17:46, 09.06.2018 Жамият
 3 299

Бош вазир раислигида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Бугун, 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
 
Ташриф давомида Бош вазир раислигида Гулистон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
 
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2, 6, 25-моддаларига мувофиқ вилоят ҳокими қарорига асосан, Гулистон шаҳри ҳокими Шерзод Шуҳратуллаевич Исматуллаев ўрнига  Тўлқинжон Тулянович Дадабоев Гулистон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
 
Маълумот учун, Т.Дадабоев 1965 йил Наманган вилояти, Учқўрғон туманида туғилган. Бугунги кунга қадар “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг капитал қурилиш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Гулистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар