2017 йилнинг 5 август куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги бозорларнинг бирида фавқулодда ҳолат юз берди.
Сирдарё вилояти Ички ишлар идораси вакилларининг маълумотларига кўра, ёнғин кечки пайт содир бўлган ва жароҳатланганлар йўқ.
Суратларда савдо мажмуасидаги дўконларда ёнғин бошланган ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизматининг саъй-ҳаракатлари туфайли ёнғин бартараф этилган.
Воқеа тафсилотлари юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.