...
МЕНЮ
ONLINE TV

Толибоннинг маркази Афғонистонми ёки Покистон?


20:41, 02.02.2018 Олам
 4 169

Ўтган ҳафта давомида Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида 3 та теракт содир этилиши Покистон ва Афғонистоннинг “Толибон”га қарши туриш мажбуриятини янада оширди.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Покистонни “Толибон” га қарши курашга қўшилмасликда айблади.
 
Ашраф Ғанига кўра, бир хафта давомида Афғонистон пойтахти Кобулда содир бўлган терактларда Покистоннинг айби бор.
 
“Биз шунча вақт қўшнимиз Покистонни “Толибон” га қарши курашга қўшилишини кутдик. Улар бунинг ўрнига жангариларга бошпана ва моддий ёрдам бермоқда. Аслида “Толибон”нинг маркази Покистондир”, дейди Ашраф Ғани ўз нутқида.
 
Ўз навбатида, расмий Покистон бу айбловларни рад этди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ашраф Ғанининг сўзларига жавобан шундай деди:
 
“Афғонистон ва Покистон терроризмнинг қурбонига айланмаслиги керак. Икки мамлакат бунга қарши биргаликда ишлаши лозим. Покистон терроризмга қарши курашда Афғонистон халқи ва ҳукумати билан ҳамжиҳатликни тасдиқлайди. Биз афғон биродар ва опа-сингилларимиз тортаётган аъзобларини ҳис қиляпмиз”.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида жангарилар томонидан 3 та теракт амалга оширилди. Бунинг натижасида Президент Ашраф Ғани мамлакат Миллий Хавфсизлик Кенгашига қатъий чоралар кўриш ва тегишли режалар ишлаб чиқишни топширди.
Икром Раҳмон

Теглар:Афғонистон Покистон Ашраф Ғани Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!