...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонлик уч нафар йигит Саратовдаги ЙТҲ да ҳалок бўлди


16:31, 31.10.2017 Олам
 1 985

КамАЗ юк машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси микроавтобусга йўл бермаган.

Россиянинг Саратов вилоятида микроавтобус иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқибатда 5 киши вафот этди, 6 киши яраланди.
 
Воқеа кеча, 30 октябрь куни кечаси содир бўлган. Volkswagen Caravelle русумли микроавтобус КамАЗ юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Хабарларга қараганда, қурбон бўлганлар ва жароҳатланганларнинг асосий қисмини Тожикистон фуқаролари ташкил этади.
 
Аниқроғи, ҳалок бўлганларнинг 3 нафари Тожикистон фуқароси эканлиги аниқланган. Қолган 2 нафар ЙТҲ қурбонларининг шахси ҳозирча аниқланмаган.
 
Маълумотларга кўра, яраланганларнинг бир нафари Ўзбекистон фуқароси. У 22 ёшда бўлиб, қолган жароҳатланганлар каби шифохонага жойлаштирилган.
 
Дастлабки тахминларга қараганда, КамАЗ юк машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси микроавтобусга йўл бермаган. Ҳозирда “йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик, икки ва ундан кўп одамнинг ўлимига сабаб бўлувчи эҳтиёткорсизлик ҳаракатини амалга ошириш” бандлари бўйича иш очилган.
 
Ҳайдовчи қўлга олинган. У 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Саратов ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!