Мактаб ўқувчиси ижтимоий тармоқ орқали одамларни террористик ташкилот сафига қўшилишга даъват этган.
Хабарга кўра, мактаб ўқувчиси ижтимоий тармоқларнинг бири орқали ИШИДга алоқадор видео ва суратларни тарқатган. Бу билан у Тожикистон фуқароларини ташкилот сафига бориб қўшилишга даъват қилган.
Ижтимоий тармоқдаги очиқ саҳифаларда ўсмирнинг экстремистик ҳаракатларга одамларни чорлаётган гаплари мавжуд, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, “The Soufan Group” таҳлилий марказининг маълумотларига кўра, ИШИД террористик ташкилоти таркибида 386 нафар Тожикистон фуқароси (2015 йил май ойи ҳолати бўйича) бор.