...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонда ҳалок бўлган сайёҳлар ҳақида маълумот берилди


15:48, 30.07.2018 Олам
 10 286

Ҳалок бўлган сайёҳларнинг қаердан келганига ҳам ойдинлик киритилган.

Аввалроқ, Тожикистоннинг Хатлон вилояти Данғара туманида етти нафар сайёҳ машинада босиб кетилгани, улардан тўрт нафари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Данғара туманида содир бўлган воқеа ҳақида расмий маълумот берди.
 
“Данғара туманида нима бўлганига тўла ойдинлик киритилмади”, дейди  Ички ишлар вазири.
 
Унинг сўзларига кўра, бу ҳодисага алоқадор шахсларни қўлга олиш операцияси вақтида улардан бир нафари ўлдирилган, яна бири қўлга олинган. Бундан ташқари уч нафар гумонланувчи қидирувга берилган.
 
“Ўлдирилган шахснинг ёнида ўточар қурол бўлган. Қидирувдаги шахслар ҳам ўқотар ва совуқ қурол билан қуролланган бўлиши мумкин”, дейди Раҳимзода.
 
Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, бу ишни Тожикистон Бош прокурори ўз назоратига олган, яқин вақтларда жиноий иш очилади. Мазкур ҳодиса юзасидан тергов ишларига шахсан Бош прокурор Юсуф Раҳмон бошчилик қилади.
 
Вазир жароҳат олган сайёҳлардан бири – Франция фуқароси шифохонага ётқизилганини маълум қилди. Яна бир сайёҳ гуруҳдан ортда қолгани учун нима бўлганини билмайди.
 
Раҳимзода ҳодиса юзасидан турли тахминий фикрлар мавжудлигини таъкидлаган.
 
“Айни вақтда ЙТҲ, босқинчилик ҳужуми, талончилик ва қотиллик бўлиши мумкинлиги ўрганиб чиқиляпти. Шунингдек, террорчилик акти эҳтимоли ҳам инкор қилинмаяпти”, дейди вазир Раҳимзода.
 
Маълумот учун, хужум вақтида ҳалок бўлган 4 нафар сайёҳнинг икки нафари АҚШ ва яна икки нафари Голландия фуқаролари бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Хатлон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!