Янги элчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг баъзи масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислиги доираси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда Тожикистон Республикаси делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.