Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия ФВВ билан боғланган.
Ёнғиндан сўнг 6 нафар Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолгани маълум бўлган эди.
Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги воқеа тафсилотларини ўрганаётганини хабар қилди.
ТИВ хабарида воқеани текшириш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бўлинмаси билан боғлангани айтилган.
10 октябрь Москва вақти билан соат 09:00 да Россия томони юқорида қайд этилган ёнғинда Ўзбекистоннинг йўқолган ёки яраланган фуқаролари ҳақидаги маълумотга эга эмаслиги айтиб ўтилган.
Ушбу масала элчихона Консуллик бошқармасининг доимий назоратига олингани маълум қилинди.