Агар Сайфулло Соиповнинг АҚШдаги терактга алоқадорлиги тасдиқланса, бу ҳақда расман эълон қилинади.
Хабарларда Сайфулло Соипов қўшма штатларга 2010 йилда кўчиб келганлиги айтилган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаросининг Нью-Йоркда юз берган терактга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида маълумотларни текширади.
Айни вақтда АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси бу иш билан шуғулланмоқда. Агар Сайфулло Соиповнинг терактга алоқадорлиги тасдиқланса, бу ҳақда расман эълон қилинади.
Шунингдек, қурбонлар орасида ўзбекистонликлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахмин ҳам текширилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, қурбон бўлган 8 кишининг 5 нафари Аргентина фуқаролари бўлишган. Нью-Йорк мэри ҳодисани теракт деб баҳолаган бўлса, АҚШ президенти Дональд Трамп уни содир этган кишини “ақли заиф” деб атади.