...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВ “Синдика” ёнғинидан сўнг ўзбекистонликларнинг йўқолиши юзасидан маълумот берди


20:26, 10.10.2017 Жамият
 4 492

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия ФВВ билан боғланган.

8 октябрь куни, тунда Москва автомобиль ҳалқа йўлининг 65-километри атрофида, Строгино тумани яқинида “Синдика” номли қурилиш моллари марказининг ерости автотураргоҳида йирик ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ёнғиндан сўнг 6 нафар Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолгани маълум бўлган эди.
 
Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги воқеа тафсилотларини ўрганаётганини хабар қилди.
 
ТИВ хабарида воқеани текшириш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бўлинмаси билан боғлангани айтилган.
 
10 октябрь Москва вақти билан соат 09:00 да Россия томони юқорида қайд этилган ёнғинда Ўзбекистоннинг йўқолган ёки яраланган фуқаролари ҳақидаги маълумотга эга эмаслиги айтиб ўтилган.
 
Ушбу масала элчихона Консуллик бошқармасининг доимий назоратига олингани маълум қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Москва Синдика Савдо марказида ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар