...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар: Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик экстремист Украинада қўлга олинди


13:23, 22.01.2018 Олам
 5 660

Ўзбекистонлик эркак “Жиҳодчилар” диний-экстремистик гуруҳининг аъзоси бўлган.

Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Одесса вилоятида оғир жиноятлари учун халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда “Newsone.ua” сайти хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс Интерпол ва Европол маълумотлар базасида қидирувда бўлган.
 
Ўзбекистонлик эркак “Жиҳодчилар” диний-экстремистик гуруҳи аъзоси бўлган. Шунингдек, у “Жамоат” гуруҳининг ҳам иштирокчиси экани таъкидланмоқда.
 
Қўлга олинган шахс экстремистик гуруҳ таркибига яна иштирокчилар қўшиш билан ҳам шуғулланган. Радикал ислом таълимотининг фаол тарғиботчиси бўлган.
 
Маълумотларга кўра, у ўзининг навбатдаги тарғиботини Украинада ўтказишга уринган.
 
Аввалроқ, Афғонистон ва Сурияда “жиҳод” амалларини бажаришни тарғиб қилиш билан шуғулланган Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жиҳодчилар Жиҳод Украина Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!