...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роҳинеларнинг Бангладешдан Мьянмага қачон қайтиши маълум қилинди


12:52, 22.01.2018 Олам
 1 734

Бангладешнинг қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва реабилитация бўйича комиссари Абул Каломнинг таъкидлашича, роҳине қочқинларининг ўз манзилларига қайтиши бу борадаги тадбирлар тўлиқ якунланмагани боис кечиктирилади.

2017 йилнинг август ойи охирида Мьянмада диний-этник можаролар вужудга келганлиги ва бунинг натижасида роҳине мусулмонлари ўлдирилгани ҳақда хабар берган эдик.
 
Ушбу можаро сабаб юзага келган таъқиб туфайли Мьянманинг роҳине мусулмонлари қўшни давлат – Бангладешга қочиб ўта бошлаган эди. 2017 йилнинг октябридан эса вазият янада оғирлашди ва қочоқлар сони орта бошлади.
 
Ҳозирда роҳине қочоқларининг ортга қайтиши асосий муаммо бўлиб турибди. Бангладешнинг қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва реабилитация бўйича комиссари Абул Каломнинг таъкидлашича, роҳине қочқинларининг ўз манзилларига қайтиши бу борадаги тадбирлар тўлиқ якунланмагани боис кечиктирилади. Бангладеш расмийлари бунга текширув ва транзит лагерларининг ҳали ташкил этилмагани ҳамда жўнатилиши керак бўлган одамлар рўйхати тайёр эмаслигини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Бу борада икки давлат расмийлари ўртасида тегишли битимлар имзоланган.
 
Унга кўра, роҳине қочоқларини иккита қабул қилиш марказида рўйхатдан ўтказиш эртага, 23 январь куни бошланиши белгиланган эди. Қочоқларни ортга қайтариш эса келгуси икки йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Бангладеш Роҳине Мьянма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!