
ФВВ “Қамчиқ” довони орқали вақтинча автотранспортда ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда.
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга асосан, 11, 12 ҳамда 14 январь куни Қамчиқ” довонида қор ёғиши, ёғингарчилик вақти-вақти билан кучайиши мумкин. Туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 22-25 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмокда, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” довони орқали вақтинча автотранспортда ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда.