...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар! “Обод” жамоаси Олий Лигадан четлатилди...


16:28, 06.10.2017 Спорт
 3 992

Украиналик инвесторлар ҳомийлик қилаётган “Обод” жамоаси жорий мавсум Олий Лига ўйинларида бошқа иштирок этмайди.

Тошкентнинг “Обод” клуби кеча, 5 октябрь куни ЎзПФЛ Ижроия Қўмитаси мажлисининг баённомасига мувофиқ Ўзбекистон Олий Лигаси иштирокчилари сафидан четлатилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Ўзбекистон Професссионал Футбол Лигаси ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар регламентининг 4-модда, 4.4 банди, ЎзПФЛ Ижроия Қўмитаси мажлисининг 5 октябрда бўлиб ўтган мажлисининг баённомасига мувофиқ Тошкентнинг “Обод” футбол клуби 2017 йилги футбол бўйича Ўзбекистон Чемпионати иштирокчилари сафидан четлатилди.
 
Шунингдек, Тошкентнинг “Обод” профессионал футбол клуби Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсум ярмидан ортиқ учрашувларида иштирок этгани боис, қолган учрашувларда техник мағлубият (- : +), унинг рақибларига эса техник ғалаба (+ : -) тақдим этилади. 
 
“Обод” клубига кўрсатилган огоҳлантириш ҳамда қизил карточкалар ўз кучида қолади. Шунингдек, клубнинг иккинчи давра (8 та учрашув)да киритган ва ўтказиб юборилган голларини бекор қилинди.
 
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида Тошкентнинг “Обод” профессионал футбол клуби ходимлар ва футболчилар олдидаги меҳнат шартномалари ҳамда давлат солиқ органлари олдидаги молиявий мажбуриятлари ўз кучида қолади.
 
Клуб ходимлари ҳамда футболчиларига эса, мусобақа Регламентига асосан эркин агент мақомида бошқа клубларда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади”, дейилади расмий хабарда.
 
Маълумот учун, “Обод” Олий Лиганинг 23-туридан кейин 9 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турганди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Обод” жамоаси фаолиятини якунлаши ҳақида турли ҳил миш-мишлар тарқалганди, лекин сўнгги дақиқаларда украиналик инвесторлар жамоа ҳомийлигини ўз бўйниларига олиб, жамоани молиявий томондан таъминлашларини айтишганди, бироқ Олий Лигада қониқарсиз натижалар қайд этаётган клубнинг кимга ҳам кераги бўлиши мумкин. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Обод Олий Лига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!