Америка хоккей лигаси доирасидаги матч вақтида бир қиз ўз йигитига турмуш қуришни таклиф қилди.
Америка хоккей лигаси доирасидаги матч вақтида бир қиз ўз йигитига турмуш қуришни таклиф қилди.
Бу воқеа “Kiss Cam” танаффуси вақтида бўлиб ўтди. Бу танаффусда камера томошабинларни суратга олади ва уларнинг ҳаракатлари очколар қайд этиладиган экранда намоён қилинади. Бундан мақсад томошабинларнинг зерикиб қолмаслигини таъминлашдир.
Ёшлар ҳам айнан камера уларни тасвирга олаётган вақтда ушбу саҳнани тақдим этишди. Қиз йигитига тиззалаб турган ҳолда узук тақди ва унга уйланишини сўради. Йигит гулдурос қарсаклар остида таклифни қабул қилди.