...
МЕНЮ
ONLINE TV

Терминал ўрнатмаган сотувчилар жазога тортилмоқда


09:56, 11.05.2017 Жамият
 3 642

Аниқланган ҳолатлар бўйича қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилган.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган текширишларда савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан назорат-касса машинасини қўлламасдан товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш, тушумларни банк кассаларига топширмасдан яшириш, тўлов шаклидан келиб чиқиб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, ҳисоб-китоб терминалидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланмоқда.
 
Мисол учун, Наманган вилоятининг Наманган тумани давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан “Bekjon” масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо шохобчасида ўтказилган қисқа муддатли солиқ текширувида, мижоз томонидан амалга оширилган тўлов учун 16 минг сўмга харид чеки берилмагани, шохобчага назорат-касса машинаси ва тўлов терминали ўрнатилмагани ҳамда шохобча ғазнасида 106,8 миллион сўм миқдоридаги нақд савдо пуллари борлиги аниқланиб, чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
 
Аниқланган ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Солиқ Терминал жазо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар