Буюк Британия Бош вазирига суиқасдни амалга оширишни режалаштиришда гумонланаётган икки шахс қўлга олинган.
Нашрнинг маълум қилишича, ўтган ҳафтада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Лондон ва Бирменгем шаҳрида махсус амалиёт ўтказган. Ўтказилган махсус амалиёт вақтида Британия Бош вазирига суиқасдни амалга оширишни режалаштиришда гумонланаётган икки шахс қўлга олинган.
Қўлга олинганлардан портлатилиши керак бўлган, оддий сумка кўринишида тайёрланган портловчи модда ҳамда пичоқлар далилий ашё сифатида олинган. Лондон полицияси шаҳарнинг шимолида яшайдиган, 20 ёшли Закариё Раҳмон ҳамда Бирменгем шаҳрида истиқомат қиладиган, 21 ёшли Муҳаммад Ақиб Имронни бу суиқасдни тайёрлашга уринишда гумонламоқда.
Скотленд-Ярд матбуот котиби иккала шахснинг, айнан Тереза Мэйга тайёрланаётган суиқасд учун ҳибсга олинганини тасдиқлашдан бош тортган.
Гумонланувчилар бугун Вестминтер судига келтирилади ҳамда уларга айблов эълон қилинади.