Бельгия термаси 29 март куни Португалия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан олдин тайёргарлик кўраётган эди.
Бельгия термасининг твиттердаги саҳифасида ёзилишича, бундай оғир дамда футбол муҳим эмас. Тайёргарлик машқлари бекор қилинди.
Маълумотларга кўра, Англиянинг “Норвич Cити” футбол клуби ўйинчиси Дьёмерси Мбокани Брюсселдаги портлатилган аэропортда бўлган ва унга ҳеч қандай зарар етмаган.
Хориж клубларида тўп тепадиган бельгиялик футболчилар, шу жумладан, Тоттенхем футболчилари Ян Вертонген ва Носир Шадли, “Манчестер cити” ҳимоячиси Винсент Компани ва бошқалар ижтимоий тармоқлар орқали бўлган мудхиш воқеага нисбатан ўз фикрларини билдирдилар.
Шадли тиветтердаги шахсий саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди:
“Биз футболчиларимиз билан доимий алоқада бўлиб турдик, уларнинг аҳволи яхши ва хавфдан холи”.
Компани ватандошларини қўллаб-қувватлаб, тивиттер саҳифасида “Бўлган воқеадан даҳшатга тушдим. Бегуноҳ одамларнинг яна қони тўкилди. Менинг бутун ўй-хаёлим қурбон бўлганларнинг оиласи билан”, – дея изоҳ қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги “Завентем” аэропорти ва метро бекатида кетма-кет тўртта портлаш юз берди.