Шубҳа қилинаётган шахслардан бири ўтган йилнинг сентябрь ойида Салоҳ Абдусалом билан Венгрияда саёҳат қилгани айтилмоқда.
Шубҳа қиланаётган шахс Парижда ўтган йилнинг ноябридаги терактларга алоқадор деб қўлга олинган Салоҳ Абдусалом билан Венгрияда саёҳат қилган 25 ёшли Нажим Лаачраоуни экани айтилмоқда. Салоҳ Абдусалом ўтган ҳафтанинг жума куни ҳибсга олинган эди. Тасвирларнинг хиралиги полициячиларга шубҳали шахсларнинг кимлигини аниқлашга халал бермоқда.
Терговчилар қидирув чоғида ДАИШ байроғини ҳам топдилар. Олдинроқ, ДАИШ террористик ташкилоти Брюсселдаги терактларни ўз бўйнига олган эди.
Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги “Завентем” аэропорти ва метро бекатида кетма-кет тўртта портлаш юз берди. Теракт оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 190 киши жароҳатланди.