Тармоқ ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида юзага келаётган ноқулайликлар ҳақида расмий
Бунда кўпчилик хабарлар юбора олмаётганини, бошқалар эса мессенжер узоқ кутишлар билан ишлаётганини маълум қилган. Гуруҳларда обуначиларнинг сони ҳақидаги маълумотлар ҳам йўқолиб қолган.
Шу муносабат билан Telegram ўзининг Twitter’даги саҳифасида юзага келаётган ноқулайликлар ҳақида расмий баёнот берди.
“Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатларидаги фойдаланувчиларимиз тармоқга уланишда ноқулайликларга дуч келишмоқда. Биз бу муаммони кўриб чиқамиз ва сизни яқин орада яна онлайн режимига қайтарамиз”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, тармоқдаги носозликлар бугун Тошкент вақти билан 11.00 дан бошлаб кузатилмоқда.