Ушбу мессенжер орқали матн ёзилгач, уни интернет сайтлари орқали чоп этиш имконияти яратилди.
“Telegraph”даги мақоланинг матни, сарлавҳаси, суратларини Telegram орқали ўқишга қулай шаклда ёзиш мумкин”, дея хабар қилинмоқда.
Бу хизматдан фойдаланиш учун “Telegra.ph”да матн ёзиб, манзилини Telegram’га кўчириш кифоя. Шу тариқа автоматик равишда манзилга ўтиш тугмаси босилади.
Бундан ташқари компания Telegram мессенжеридан чиқиб кетмаган ҳолда, матн ва мақолаларни кўриш имкониятини ҳам тақдим этди.