16 февраль тонгидан Telegram мессенжеридаги гуруҳларда “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева иштирокидаги видеолар тинимсиз муҳокама қилинмоқда.
Биз бу тасвирларни томоша қила туриб унда ҳеч қандай номақбул ҳаракатни пайқамадик. Тахминимизча, Манзура рақс мактабида репетиция билан машғул. Балки хонанда янги концерт дастурига тайёргарликни бошлагандир. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса бу видеоларни истаганча таҳлил қилишоқда.
Хонанда билан боғланганимизда, у бундай муҳокамаларга аралашиш нияти йўқлигини айтиб, жавоб беришдан бош тортди.