Кунига бир пачка сигарет чекадиган киши — бир йилда бир маротаба ярим пиёла смола ичган билан тенг!
Масалан, қизиқарли фактларнинг 20 талик рейтинги, одамнинг мия ҳужайраларида содир бўладиган ҳайротомуз жараёнлар, инсоннинг нутқи мўъжиза эканлиги ҳақидаги қизиқарли маълумотлар шулар жумласидандир.
Турли сиёсий-ижтимоий хабар-янгиликлардан, дунёда содир бўлган турли воқеа-ҳодисалар ҳақидаги маълумотлардан зерикдингизми?
Зерикишга асло ҳожат йўқ! Келинг, сиз билиб-билмаган қизиқарли маълумотлар билан таништиришда давом этамиз:
- 1679 йилда француз Дени Папено томонидан ихтиро қилинган буғқозон — ҳозирда электр қуввати олинадиган буғ трубинанинг (кейинчалик ёнув двигателининг) ихтиро қилинишига сабаб бўлган эди;
- 1912 йилда Москва атрофидаги ботқоқликларининг бирида торф ёқилғиси ҳисобига ишлайдиган дунёдаги биринчи электростанция ишга туширилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирда Ногинск шаҳридаги ГЕРС–3, яъни ўша пайтдаги “Электрузатгич” номли станция 1914 йилдан бошлаб тўла қувват билан ишлай бошлади;
- Телефон орқали қўнғироқ қилинганда “Ҳой, ким бу?!” деган хитоб ўрнига “Алло” деган сўзни ихтиро қилган киши — машҳур Эдисон (Томас Алва Эдисон, 1847–1931, америкалик ихтирочи, тадбиркор) эканлигини ҳамма ҳам билавермаса керак. Унинг яна бир антиқа ихтироси — ўлим жазосини ижро этувчи электр курси эканлигини билмасангиз керак;
- Арча дарахти қачон пайдо бўлганини ҳеч ким аниқ айтолмаса керак. Лекин шуниси аниқки, 1605 йилдан бошлаб уни безатиш ва атрофида байрам қилиш анъанага киритилган;
- Каравотдан йиқилиб тушиш натижасида вафот этиш тахминан қуёш нуридан куйиб (офтоб уриб) ўлиш сони билан баробар, тахминан 2 млн бахтсиз ҳодиса туфайли ўлимдан атиги 1 тасига тўғри келади, лекин шу ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун “шубҳали”;
- 1672 йилда сицилиялик Франческо Кортелле томонидан Парижда биринчи музқаймоқ кафеси очилган. Ушбу кафега ташриф қилган кишилардан энг машҳурлари Дени Дидро (1713–1784) ва Мари Француа Вольтер (1694–1778) лардир;
- Тоғ тизмасида яшаётган аҳолига нисбатан пасттекисликларда яшайдиган аҳоли таом тайёрлаш учун кам вақт сарф қиладилар. Денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда сув 930C да қайнайди. Масалан, Еверест чўққисида картошка пишириш учун анча сабртоқат керак. Бу ерда сув 700C да қайнайди ва табиийки, сув тез қайнагани билан масаллиқнинг пишиши учун маълум ҳарорат кераклиги боис таомни пиширишга одатдагидан кўпроқ вақт керак бўлади;
- Кунига бир пачка сигарет чекадиган киши — бир йилда бир маротаба ярим пиёла смола ичган билан тенг;
- Оддий игна учидан ҳосил бўлган тешикдан бир суткада тахминан 840 литр сув оқиб ўтади;
- Ер шаридаги сувнинг оғирлиги 1 300 000 000 000 000 000 тоннага тенг;
- Дунёдаги энг митти маймуннинг (мармозетка) оғирлиги атиги 100 граммни ташкил этади;
- Энг кучли шамолнинг тезлиги 450 км\соат. Айрим ҳолларда “шамол қатлами” 8 дан 50 км баландликгача чўзилиши мумкин.