Уч нафар жиноятчи 36 йшли фуқарога таҳдид қилиб, қўл телефонини олиб қўйишган.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Қоратош маҳалласида истиқомат қилувчи 36 ёшли фуқаро уч номаълум шахс таҳдид қилиш йўли билан унга тегишли Samsung русусли қўл телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганини айтиб Шайхонтоҳур тумани Ичи ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу туманда яшовчилар 20 ёшли ва икки нафар 19 ёшли фуқаролар содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.