...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барнаулдаги ҳайвонот боғида йўлбарс 14 ёшли қизга ташланди


12:02, 11.04.2016 Олам
 3 258

Агар йўловчилар бўлмаганда қизчанинг ҳаёти сақлаб қолинмаган бўларди.

Барнаулдаги ҳайвонот боғи ҳудудига яширинча кирган икки вояга етмаган қизларнинг бирига кутилмаганда йўлбарс ҳамла қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, улардан бири йўлбарс яшайдиган пўлат уянинг устидан ошиб ўтмоқчси бўлган. Натижада йўлбарс унинг оёғини ушлаб олган. Қизалоқни яқин жойдан ўтиб кетаётган йўловчилар йўлбарс чангалидан қутқаришга  муваффақ бўлишган.

Йўлбарс ҳамла қилган қизалоқнинг оёғи шилинган, териси йиртилган. Зудлик билан шифохонага етказилган қизнинг аҳволи ҳозирда анча яхши ва унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.

Ҳайвонот боғи ходимларининг дам олиш куни боғга бегоналарнинг киришини назорат қилмаганлари учун текширув, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари якунлангач, айни масала процесуал тарзда ҳал этилади.

Маълумот учун, “Ўрмон эртаги” ҳайвонот боғига 2005 йилда асос солинган. Дастлаб, унинг ҳудудида товуқ, қуёнлардан иборат бир нечта жонзотлар бор эди. Бугунги кунда эса унинг ҳудудида 150 турдан зиёд дунёнинг энг ноёб ҳайвонлари сақланади. 
Умида Якубова

Теглар:ҳайвонот боғи йўлбарс қизча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!