Насиба Мақсудова инсультни бошидан ўтказгани, шифохонага ётгани, саломатлиги тикланиб, тез орада яна ойнаи жаҳонга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.
Аввалроқ, Насиба Мақсудова инсультни бошидан ўтказгани, шифохонага ётгани, саломатлиги тикланиб, тез орада яна ойнаи жаҳонга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.
Хабар қилишларича, шифокорлар саломатлиги тикланаётган Насиба Мақсудовага муолажаларни уй шоиритида давом эттиришга рухсат беришган. Бир неча кундан буён уйида даволанаётган телебошловчи Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази шифохонасига олиб келинган. Кўп ўтмай унинг аҳволи оғирлашиб, жони узилган.
Маълумот ўрнида, Насиба Мақсудова 1948 йилда таваллуд топган. Узоқ йиллар Ўзбекистон миллий тедерадиокомпаниясида фаолият юритган. Унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти хусусий телеканаллар билан боғланди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Насиба Мақсудованинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.