Вайроналар остидан ҳозирча 30 киши олиб чиқилди.
Кеча, 5 сентябрь куни Исроилдаги Тель-Авив шаҳрида ер остига қурилаётган ер ости автомобиллар тўхташ жойи қулаб тушди. Вайроналар остидан 30 киши олиб чиқилди. Фалокатда уч киши вафот этган яна бир киши бедарак йўқолган деб айтилмоқда. Бу ҳақда “Mir24.tv” хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, кишининг жасади олиб чиқилган. Улардан бири Украина фуқароси бўлган. Қутқарувчилар томонидан вайронадан олиб чиқилган қурувчиларнинг барчаси маҳаллий шифохонага етказилган.
Тахминларга кўра, ер остига қурилаётган бинонинг том қисмидан юк ташиш машинаси ўтиб кетаётган чоғда бино қулаб тушган. Мутахассисларнинг фикрларича, бинонинг бошқа қисмлари ҳам қулаб тушиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Қидирув-қутқарув ишлари ҳозиргача давом этмоқда. Фалокат муносабати билан воқеа жойига Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам келиб жараённи ўз назоратига олган.

Умида Якубова