...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда халқаро террористик ташкилот аъзоси ўлдирилди


16:23, 06.09.2016 Олам
 4 280

Жангари Қирғзиситон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига қуролли қаршилик кўрсатган ва отишмада ўлдирилган.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри атрофида мамлакат миллий хавфсизлик органлари томонидан халқаро террористик ташкилот аъзоси,  1977 йилда туғилган шахс борлиги аниқланди ва йўқ қилинди. Бу ҳақда “Knews.kg” хабар бермоқда.
 
Нашрнинг ёзишича, террорчини қўлга олиш махсус операцияси пайтида у фаол равишда миллий хавфсизлик ходимларига қуролли қаршилик кўрсатган ва отишма натижасида ўлдирилган. 
 
“Жангари текшириб кўрилганда, унинг ёнида “Сайга” (ўқотар ов қуроли), қўлбола портловчи мослама ва ўқ-дорилар топилган. Воқеа юзасидан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан жиноий иш қўзғатилган ва зарур тергов тадбирлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қирғизистон Бишкек Террорчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!