Албатта, кириш имтиҳонларига билимига ишониб, ўзи ва ота-онаси, устозларининг юзини ёруғ қилиш ниятида келганлар кўп.
Бу йил барча олий таълим муассасаларида тест синовларини очиқлик ва ошкоралик, шаффофлиги таъминланган ҳолда ўтишига, “таниш-билиш”чиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилди. “Шпаргалка”, телефон ва бошқа коммуникация воситаларини ишлатиш тугур, олиб кириш ҳар йилгига қараганда қатъий назорат остига олинди. Биргина Тошкент давлат юридик университети кириш имтиҳонларида соат 10:00 га қадар талаба бўлиш ниятида ҳужжат топширган 6132 нафар абитуриентдан “шпаргалка”, телефон ва бошқа коммуникация воситаларини олиб кирган 150 дан зиёд йигит-қизга нисбатан далолатнома расмийлаштирилиб, улар имтиҳондан четлатилди.
Албатта, кириш имтиҳонларига билимига ишониб, ўзи ва ота-онаси, устозларининг юзини ёруғ қилиш ниятида келганлар кўп. Бироқ улар орасида туни билан телефонию “шпаргалка”сини қаерга яширишни билмай мижжа қоқмай чиққанлар, ташқаридан киришда назоратчиларнинг кўзини шамғалат қилишга эришган ва охир-оқибат аудиторияда қўлга тушганлар ҳам бор.
Маълумот ўрнида, Олий таълим муассаси кириш имтиҳонларига келган абитуриентлар ички ишлар идоралари ва прокуратура органлари, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат тест маркази ходимларининг қатъий ўрнатилган тартибдаги назоратидан ўтдилар.