...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тбилисида театр-граммафон қуриб битказилди


17:30, 20.06.2016 Олам
 2 438

Театр италиялик мутахассислар томонидан олти йил давомида қурилди.

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри марказидаги Кура дарёси бўйида янги маданий марказ қуриб битказилди. Рике истироҳат боғи ичида жойлашган бино граммафон шаклида қурилган бўлиб, иккита катта бирлаштирилган найдан иборат. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Найлардан бирида 566 ўринга эга ва бир фойели мусиқий театр жойлашган. Иккинчи найда эса кўргазма зали мавжуд. Бино умумий 10 минг метр квадратдан ташкил топган ва лойиҳа қиймати 40 миллион еврога тенг.
 
Мазкур лойиҳани италияликлар амалга оширди.  Бинонинг қурилишида  “Permasteelisa S.P.A”,  “Studio Sarti”(муҳандислик ишлари) ва “Fuskas” (бино архитектураси ғоясини ишлаб чиқди) каби компаниялар иш олиб бордилар. Қурилиш ишлари 2010 йилда бошланган эди.
 
Театр жойлашган истироҳат боғи Тбилисидаги энг кўп одам келадиган жой ҳисобланади. Бу ердан Кура дарёси ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари кўриниб туради. Қурувчилар маданий марказга “шаҳар перископи”, маҳаллий аҳоли эса “икки най” деб  ном қўйдилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Грузия Тбилиси Маданий марказ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!