...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайванда ЙТҲ сабаб 24 нафар хитойлик ҳалок бўлди


14:10, 19.07.2016 Олам
 2 971

Сайёҳларни аэропортга олиб кетаётган автобус йўл четидаги тўсиққа бориб урилди ва ёниб кетди.

Тайваннинг Таоюань халқаро аэропорти яқинидаги автомагистралда ҳаркатланаётган автобус йўл четидаги тўсиққа бориб урилди ва  ёниб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 26 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 24 нафари хитойлик сайёҳлар бўлган. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
 
Фалокат бугун, 19 июль куни маҳаллий вақт билан 13:00да  (Тошкент вақти билан 10:00) содир бўлди. Автобус аэропортга келаётган эди.
 
Хабарда ёзилишича,  воқеа жойида 13та ўт ўчириш машинаси ва 30 нафар ўт ўчирувчи оловни ўчириш ва қутқарув ишлари билан шуғулланган.  Ёнғин ўчирилгач, қутқарув хизмати бир нечта куйган одам таналари топилгани ҳақида маълум қилган.
 
Маълумотларга қараганда, сайёҳлар Хитойнинг Лиаонинг провинциясидан бўлган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Тайван Таоюань ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!