...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон ҳукумати отишмада ҳалок бўлганлар оиласига компенсация белгилади


12:17, 19.07.2016 Олам
 3 747

Отишмаларда жароҳатланганлар ҳам шаҳар ҳокимиятидан 15 миллион тенгедан компенсация олади.

Бугун, 19 июль куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри ҳокими Бауиржан Байбек отишма туфайли жароҳатланган одамларни кўриш учун шифохонага ташриф буюрди. Мазкур ташриф чоғида ҳоким теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг оиласига 15 миллион тенгедан,  жабрланганларга эса беш миллион тенгедан ёрдам пули бериш ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Nur.kz” ёзмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, шифохонада даволанаётган отишмадан жароҳатланганлар орасида уч кишининг аҳволи оғир. 
 
Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Олма-ота шаҳрида полиция ва номаълум жиноятчилар ўртасида отишма бўлиб ўтди. Натижада уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили ҳалок бўлди.  Шунингдек, тинч аҳоли вакилларидан бири ҳам отишма қурбонига айланди. Бундан ташқари, 14 киши жароҳатланди.
 
Жиноятчилардан бири дарҳол қўлга олинди,  иккинчи жиноятчи эса бироз вақт ўтгач, полиция томонидан қўлга олинди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Олма-ота Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!