...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги муҳим янгиликни эълон қилди


20:39, 29.03.2018 Жамият
 9 643

Имтиёзли билетларни сотиш 2018 йил 1 апрелдан бошланади.

Хабар қилинганидек, 2018 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарорини имзолади.
 
Унга кўра меҳнат мигрантлари учун қатор имтиёзлар белгиланган.
 
Жумладан,  вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия ва Қозоғистонга бораётган фуқаролар валюта ҳисоби очиши ва махсус VISA-migrant карталари олиши («Алоқабанк» орқали), плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ орқали) ёки иқтисодий (эконом) класс авиачипталарини (“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК орқали) 20 фоизгача чегирма билан махсус кассалардан олиши, шунингдек, темир йўл ва авиачипта харид қилиш учун бир йилда бир марта 300 минг сўм миқдорда беғараз («Алоқабанк» орқали) ёрдам олиши белгиланган.
 
Табиийки, мазкур имтиёзлардан фойдаланиш тартиби кўпчиликни қизиқтириб келмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу масалага ойдинлик киритиб, расмий баёнот билан чиқди.
 
Унга кўра, кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланмоқчи бўлган фуқаролар ўзлари яшаб турган тумандаги Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишлари зарур. Унда бўлғуси иш жойи, йўл маршрути ва сафарга чиқиш санаси кўрсатилган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон маълумотлар базасига рўйхатга олинишлари лозим.
 
Имтиёзли билетларни сотиш 2018 йил 1 апрелдан бошланади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Миграция баёнот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар