Учрашувда туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Малайзия Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дато Нораини бинти Абд Ҳамидни қабул қилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболли йўналишлари, қатор долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
Ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш соҳасидаги Ўзбекистон ва Малайзиянинг фаол мулоқоти икки давлат манфаатларига бирдек жавоб бериши таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, Малайзия фуқаролари учун 2018 йил 10 февралдан эътиборан 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилиши ҳамда «Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент» йўналишида тўғридан тўғри авиарейслар Малайзиядан туристик оқимларнинг янада кўпайиши, жумладан Самарқанд ва Бухоро исломий ёдгорликларида зиёрат ҳажми ошишига хизмат қилади.
Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан элчига икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этилди.
Дато Нораини бинти Абд Ҳамид ўз навбатида, Ўзбекистондаги фаолияти доимий равишда қўллаб-қувватлангани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Фирдавс БЕК