50 вагондан иборат поезд ҳафтасига бир марта қатнайди. Йиллик юк ташиш ҳажми 150-200 минг тоннани ташкил этади.
Синьсян шаҳридан чиққан поезд Хитойнинг Тайюань, Иньчуань, Чжунвэй, Увэй, Урумчи шаҳарларидан ўтиб, Алашанькоу чегара ўтказиш пункти орқали Қозоғистонга ҳудудида киради. Ундан сўнг Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга боради.
50 вагондан иборат поезд ҳафтасига бир марта қатнайди. Йиллик юк ташиш ҳажми 150-200 минг тоннани ташкил этади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур йўналишдаги поездлар ҳар икки томонга ҳам тўла юк билан ҳаракатланиши кўзда тутилган. Бунда Марказий Осиё мамлакатларига механик ускуналар, резина маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар етказилса, Хитойга турли хом ашё маҳсулотларини олиб борилиши режалаштирилган.