Шимолий Корея президенти худди отаси сингари мамлакатни валиаҳди бошқаришини истамоқда.
Ҳамма давлат раҳбари бир ёқда қолиб, Шимолий Кореянинг биринчи хоними ҳақида гапиришга тушишди. Жанубий Корея нашрларининг ёзишича, Ри Сол Жун хоним 29 ёшда, президентга уч фарзанд туҳфа этган.
Эътиборлиси, фарзандларининг барчаси қиз. Аммо Ким Жонг ва Ри Солнинг қачон оила қурганлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Баъзи манбаларда уларнинг никоҳлари 2009 йилда қайд этилган. Аммо хитойлик журналистлар президент ва Шимолий Кореянинг биринчи хоними ўртасида танишув 2010 йилда бир концертда бўлганлигини таъкидлашмоқда.
Айтишларича, биринчи хоним модага муккасидан кетган экан. Дунёда урфга кирган ҳар қандай либос Шимолий Кореяда биринчи бўлиб унинг эгнида пайдо бўларкан.
2017 йилда президентга учинчи қизни ҳадя этган Ри хоним келажагидан хавотирда. Чунки Ким Чен Ин ўғил фарзандли бўлиш умидидан ҳалигача воз кечгани йўқ.
У ҳам худди отаси сингари Шимолий Кореяни валиаҳди бошқаришини истамоқда. Ҳозирча Ким Чен Ин рафиқасидан воз кечиши ёки унга ўғил фарзанд туғиб бериши шартини қўйиши мумкинлиги сир сақланмоқда.
Тез орада мавзуга оид хабарни сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин бўлади.