У лицензиясидан маҳрум этилган куни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига борган. Айни дамда хонандани топишнинг имкони бўлмаяпти. Айтишларича, Тамила уяли телефони рақамини ҳам ўзгартирган.
2 февраль куни Instagram’да @tamilaofficial номи билан янги саҳифа пайдо бўлди. Тинимсиз Тамиланинг суратлари жойлаб борилган ушбу саҳифага шоу-бизнес оламининг таниқли вакиллари хонанда Шаҳзода, Умидахон, Шоира Отабекова ва актриса Шаҳзода Муҳаммедова аъзо бўлиб, унинг доимий кузатувчисига айланишди. Саҳифага эса Тамиланинг собиқ продюсерлик марказидаги маъмурларнинг рақамлари қайд этилган. Хонанда эски ҳамкорлари билан фаолиятини тўхтатмаган бўлса керак, деган ўй билан ўша рақамга қўнғироқ қилиб кўрдик. Гўшакни кўтарган маъмур “Тамила билан ҳамкорлик тўхтатилган, Instagram’даги саҳифа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз”, – деб жавоб қайтарди.
Орадан кўп ўтмай Тамила @tamilaofficial саҳифаси сохта эканини исботлаб яна Instagram’даги аввалги саҳифасида кўриниш берди. Бу сафар у ўз номини @tamilauz деб рўйхатга киритди. У ўзининг биринчи суратига Максим Горкийнинг қуйидаги фикрларини ёзиб қолдирди. “Яхшилик улашадиган инсон, ўзини бахтли ҳис этади”. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари суратларда турли фикрлар билан фаол бўлмоқда. Уларнинг аксарияти Тамила ўз хатосини тушуниб етганидан умид қилиб, бу муҳокамаларни тўхтатиш, унинг янги ҳаёт бошлашига имкон бериш тарафдори бўлишяпти. Хонанданинг 3 февраль куни тунда Instagram’га жойлаган сурати ва изоҳи кўп саволларга жавоб бўлди. У шундай деб ёзади:
“Сен отган ўқ бутун ер шарини айланиб чиқиб, курагингга санчилади”. Тамила бу билан нимани назарда тутяпти? У юқоридаги гаплар билан видеоларни тарқатганларга шаъма қилаётган бўлса ажабмас.