Айтишларича, машинага газ "баллон”и ўрнатилган бўлиб, ёнғин келиб чиқишига айнан “газ баллон” сабаб бўлган.
Водители Ташкента гуруҳи аъзолари ва мессенжерлардаги изоҳларга қараганда, бу воқеа 1 февраль куни содир бўлган. Айтишларича, машинага газ "баллон”и ўрнатилган бўлиб, ёнғин келиб чиқишига айнан газ "баллон” сабаб бўлган.
Водетели Ташкента гуруҳида эса мазкур автомобилнинг ёнғиндан кейинги суратлари тарқалди. Epica шу қадар таниб бўлмас ҳолатга келганки, уни кўргач ёнғин анча жиддий бўлганини пайқаш қийин эмас. Суратларга қараб этингиз жунжикиб, машинанинг ичидагиларга шикаст етмабдими, дейишингиз тайин. Ёнғин сабаб жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Гуруҳ аъзолари эса автомобиль энди “металлолом”дан бошқа нарсага ярамаслигини айтишмоқда.