...
МЕНЮ
ONLINE TV

Талончилардан эҳтиёт бўлинг, улар сизга зарар етказиши мумкин


15:30, 02.06.2017 Жамият
 5 783

Жиноятчи фуқародан катта миқдордаги нақд пул маблағлари солинган полиэтилен пакетини тортиб олиб, яширинган.

Жорий йилнинг 30 май куни тахминан соат 13:35 да, муқаддам босқинчилик содир этгани учун судланган Умид Бозоров Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Қодир Ҳусановдан 2.800.000 сўм миқдордаги пул маблағлари солинган пакетини тортиб олган.
 
Шунингдек, Қодир Ҳусановга жисмоний куч ишлатиб, ҳодиса жойидан яширинган. Кейинчалик жиноятчи ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик, яъни ўзганинг мулкини ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Чилонзор ИИББ Пул Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар