Йигитнинг пулларини “сохта назоратчилар” олиб кетгани маълум бўлгач, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тергов ишларини бошлаб юборишди.
Тиллани сотиб бўлиб, пулларни эндигина Ломбарддан олиб чиқиб кетаётган хитойлик талабани полициячилар ушлаб олди ва улар бу пулларнинг “ҳужжати” бор-йўқлигини сўради.
Ҳали Ломбард биносидан узоқлашмаган талабанинг пуллари полициячилар томонидан мусодара қилинди.
Назоратчилар кетганидан кейин ўзидаги қўрқув йўқолган талаба “нега мени бўлимга олиб боришмади”, деган хаёлга келди ва дарҳол полицияга мурожаат қилди.
Воқеани ўрганиш жараёнида талабанинг пулларини олиб кетган полиция кийимидаги “сохта полициячилар” бўлиб чиқди ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳолат юзасидан тергов ишларини бошлаб юборишди.
“NZ1” нашрининг хабарига кўра, Япония полициясини қизиқтираётган биринчи рақамли савол талабанинг ўзига берилди. Аниқроғи, улар 46 кг тилла хитойлик йигитнинг қўлига қаердан келиб қолгани билан қизиқишмоқда...